Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Рўзиқул Бердиев — "Насаф" бош мураббийи

Баҳо:
+ | -
FOTO: fcnasaf.uz

6 январь куни украиналик мутахассис Анатолий Демьяненко "Насаф" футбол клуби билан шартномани бекор қилганидан хабарингиз бор.

Қаршиликларнинг собиқ бош мураббийи эндиликда Украина Премьер лигаси вакили "Волинь" (Луцк) жамоасида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Мухлисларимизни эса янги мавсумда "Насаф" жамоасини ким бошқаради, деган савол қизиқтираётганди. 10 январь куни ишқибозлар кутаётган саволга жавоб топилди.

Пойтахтимиздаги "Золотая долина" меҳмонхонаси спорт мажмуида машғулотлар олиб борган "Насаф" футболчилари билан клуб раҳбарияти учрашуви бўлиб ўтди. Унда футбол клуби раҳбарияти ва муассислар кенгаши қарорига кўра, бундан кейин жамоага Рўзиқул Бердиев расман бош мураббий этиб тайинлангани эълон қилинди.

— Футбол клубимиз раҳбарияти томонидан менга билдирилган бу ишонч зиммамга катта масъулият юклайди, — деди "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев. — Ўтган мавсумда жамоамиз аъзолари мухлисларни қувонтириш учун астойдил ҳаракат қилишди. ОФК кубогини қўлга киритдик, миллий чемпионатда илк бор кумуш медаль билан тақдирландик. Янги мавсумда ишқибозлар футболчиларимиздан янада катта ютуқлар ва чиройли ғалабалар кутиши табиий. Шу боис, жамоамиз билан биргаликда бизга билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

МАЪЛУМОТ УЧУН:
Бердиев Рўзиқул Саъдуллаевич
1971 йил 22 октябрда Китоб туманида таваллуд топган.
Футболчилик фаолияти: "Янгиер" (Янгиер) 1993-1996 йй, "Насаф" (Қарши) 1997-2008 йй.
Эришган натижалари: "Насаф" жамоаси таркибида (2000, 2001, 2005, 2006 йй) бронза медали совриндори.
Мураббийлик фаолияти: 2009 йилдан бери "Насаф" футбол клуби мураббийлар штабида мураббий сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Эришган натижалари: "Насаф" жамоаси билан (2009, 2010 йй) бронза ва (2011 й) кумуш медаллари совриндори.
Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 01:49, 11.01.2012.
Ўқилди: 33760 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.