Таниқли футбол агенти Иван Ли Ми, мижози Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Ферлан Мендини «Ювентус» жамоасига ўтмагани ҳақида гапирд.
«Биз "Ювентус" жамоаси билан гаплашдик, аммо уларда Алекс Сандро бор эди. Шу сабабли бу трансфер амалга ошмаган.
Ҳақиқатан ҳам, «Реал» унинг трансферини бошқалардан кўра кўпроқ хоҳлаган. Икки йил олдин мен Ферлан чап қанот ҳимоячиларининг Мбаппеси бўлишини айтган эдим ва мен айни пайтда ҳақ эканлигимни билиб турибман», - дейди агент мижози Ферлан Менди ҳақида Туттоспортга.
Менди 2019 - йилда «Лион»дан 48 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтди ва Марселонинг ўрнини босган биринчи чап қанот ҳимоячига айланди.