Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Суперкомпьютер «Барселона»нинг «ПСЖ»дан ўтиш имкониятини баҳолади

Баҳо:
+ | -

"FiveThirtyEight" статистик модели асосида ишлайдиган суперкомпьютер «Барселона» клубининг Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичига чиқиш имкониятини чамалади.

Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" "ПСЖ"га қарши дастлабки учрашувни ўз майдонида ўтказиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. Шу боис, каталонияликлар кейинги босқичга чиқиш учун жавоб баҳсида энг камида 4та гол урган ҳолда камида 3та тўп фарқи билан ғалаба қозонишлари керак бўлади (4:0, 5:2, 6:3 ва ҳоказо).

Суперкомпьютер "Барса"нинг бундай ғалаба қозониш эҳтимолини 5 фоизга баҳолаган. Аммо Куман жамоасини кейинги босқичга олиб чиқмайдиган ғалаба қозониш имконияти эса 42% дея баҳоланди.

"ПСЖ"нинг ғалабаси 35%, дуранг эса 23% дея тахмин қилинди.

Бундан ташқари, "FiveThirtyEight" каталонияликларнинг ярим финалга чиқиш имкониятни 3%, финалга чиқишини 2%, мусобақа ғолиблиги учун имкониятини эса 1%га чамалади.

Маълумот ўрнида. Мавсум-2016/17да "Барса" "ПСЖ"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, камбэкни қайд этганида, компьютер "кўк-анорранглилар"нинг имкониятини 7 фоизга баҳолаган эди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:50, 01.03.2021.
Ўқилди: 14338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик