Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Зидан: «Реал» бир соатдан кейин чарчаб қолди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания чемпионатининг 25-тури доирасида бўлиб ўтган «Реал Сосьедад»га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Биз яхши ўйин ўтказдик. Балки, учрашувнинг бошини яхши ўтказмагандирмиз, аммо биринчи бўлимда голга тортадиган яққол вазиятлар яратдик. Аммо уларни голга айлантира олмадик. Ўз уйимизда икки очко йўқотдик, ғалаба қозона олмадик. Рақибимиз ҳам яхши ўйин ўтказди.

Ўйин схемамизни ўзгартирдик, чунки рақибга етарли босим ўтказа олмаётгандик. Аммо орадан 10-15 дақиқа ўтиб биз учун 4-3-3 схемаси яхши эканини тушуниб етдим. Ўзгартириш туфайли ўйинимиз яхши томонга ўзгарди.

Бир соатдан кейин жамоа чарчаб қолгани учун ўйинчиларни алмаштирдим. Ўйин динамикасини ўзгартириш учун янги нарсалар топишим керак эди.

Биз хавотирга тушмасдан хотиржамликни сақлаб қолишимиз керак. Биз яхши ўйин ўтказдик ва 3-4та голли вазиятлар яратдик. Энди бизга хотиржамлик ва дам керак. Жамоа вазиятлар яратмоқда. Шундай руҳда давом этишимиз керак.

Бугунги ўйин кейинги турда бўладиган дербига таъсир кўрсатмайди. Зўр ўйин ўтказишимиз керак», — деди Зидан.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:37, 02.03.2021.
Ўқилди: 2820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.