Россия Кубогининг 1/8 финалида «Уфа» 3 март чоршанба куни «Урал» билан баҳс юритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим дебютида Остон Ўруновнинг узатмасидан кейин Тимур Жамалетдинов ҳисобни очди.
62-дақиқада майдон эгалари пенальти ишлаб олди, уни Комнен Андрич голга айлантирди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Жамалетдинов дублни расмийлаштирган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ўрунов асосий таркибда майдонга тушиб, 79-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа, «Уфа» Россия Кубогининг чорак финалига йўл олди. Ундан аввал «Локомотив», «Сочи», «Динамо», «Арсенал», ЦСКА, «Ахмат» ва «Крилья Советов» жамоалари йўлланмага эга чиққанди.
Россия кубоги, 1/8 финал
3 март, чоршанба
«Уфа» — «Урал» 3:0
Голлар: 1:0 – 50 Жамалетдинов, 2:0 – 62, пенальти Андрич, 3:0 – 67 Жамалетдинов.
«Уфа»: Беленов, Табидзе, Плиев, Ёкич, Мрзляк, Ўрунов (Камилов, 79), Милетич (Зантиев, 89), Бизоза (Сисуев, 79), Сухов, Жамалетдинов (Голубев, 79), Андрич (Кротов, 66).
«Урал»: Коновалов, Страннберг, Кулаков (Адамов, 80), Герасимов, Калинин, Мишкич (Аугустиняк, 63), Йовичич, Егоричев (Евсеев, 80), Гажимурадов, Ибраҳимай (ал-Кабир, 68), Панюков (Максименко, 69).
Огоҳлантиришлар: Бизоза (40), Плиев (43), Сухов (64), Мрзляк (66), Милетич (89).