Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Футбол баҳори бошланяпти...

Баҳо:
+ | -

Баҳор фаслининг биринчи ойи – март мамлакатимизга футбол насимларини олиб келди. миллионлаб мухлисларимиз орзиқиб кутаётган янги мавсум эшик қоқмоқда. Яна 3 кундан сўнг янги йил ҳисобидан биринчи расмий ўйин – Суперкубок учрашувининг шоҳиди бўламиз. 9 март санасидан эътиборан эса диққат эътиборимиз Суперлига ўйинларига қаратилади.

Март ойи байрамларга бой ой, лекин ИШҚИБОЗ учун футболдан катта байрам йўқ. “Металлург” мухлисларининг бу ойдаги норасмий байрамлари сони УЧта. Улардан иккитаси сафарда – мамлакатимизнинг энг жанубий шаҳарларида бўлиб ўтади – Термиз ва Муборакда. Мухлисларимизнинг барчаси мазкур сафар учрашувларига бора олишмаса-да, албатта қалбан футболчиларимиз билан бирга бўлишади. Биринчи ва учинчи турлар оралиғида эса уйда “Бунёдкор” билан ўйнаймиз. Мазкур учрашувда эса мухлислар “Металлург”нинг ЎН ИККИНЧИ ўйинчисига айланишига ишонамиз.

Қадрли дўстлар, ижтимоий тармоқдаги фидойи мухлисларимиз! Март ойида “Металлург” жамоаси учун муҳим бўлган кунлар бошқа кунлар тақвими қуйида суратда берилмоқда. Таваллуд айёмини қаршилайдиган футболчиларимизни табриклаб қўйишни унутманг!

“Металлург” матбуот хизмати

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 18:59, 03.03.2021.
Ўқилди: 2125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.