Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Алваро Мората жамоанинг «Скудетто» учун кураши ҳақида фикр билдирди.
«Бу мавсум биз учун осон кечмаяпти. Ҳар уч кунда ўйин ўтказиб, жароҳатлар гирдобига жуда кўп бор тушиб қоляпмиз. Мен баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ олдимизда тиғиз ва оғир тақвим тургани рост.
Буни эса кадрлар етишмовчилиги билан ёпиб бўлмайди. "Юве" камбегига ишонмаганлар менимча, умуман ТВ кўришмайди. Биз кетма-кет 10-титул учун охиригача курашамиз», - дейди Мората.