Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Навбаҳор» «Қўқон-1912» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Бугун Намангандаги “Марказий” стадионда “Навбаҳор” ва “Қўқон‑1912” жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилиб, унда жанговар дуранг қайд этилди ‑ 1:1.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида “Навбаҳор” футболчилари кўплаб ҳужумлар уюштиришди, жумладан, Иван Соловьёв, Марко Путинчанин, Азимжон Аҳмедов ва Игорь Голбанда имконият пайдо бўлди. Аммо ўша вазиятларда қўқонликлар посбони фаоллик кўрсатди. Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очишди. 38‑дақиқада Ўткир Юсупов қайтарган тўпни Мўмин Мелиев дарвозага аниқ йўллади – 0:1. Биринчи бўлим худди шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”нинг захирадан тушган футболчилари ўйинни анча кучайтиришди. “Лочинлар” ташаббусни қўлга олиб, бир қатор ҳужумлар уюштиришганига қарамай, улардан самара чиқара олишмади. “Лочинлар” жавоб голини 81‑дақиқада уришди. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев фаол ҳаракат қилиб, рақиблар жарима майдончасига кириб борди ва тўпни қулай вазиятда турган Иван Соловьёвга етказди. Жамоанинг россиялик легионери ушбу вазиятда бўш қолган дарвозани ишғол қилди – 1:1.

Голдан кейин руҳий устунликка эга бўлган “Навбаҳор” футболчилари яна бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Шунга қарамай, учрашувда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоамиз “Қўқон‑1912” билан ўйинда дуранг қайд этди.

Ўртоқлик ўйини
3 март (чоршанба)
“Навбаҳор” – “Қўқон‑1912” – 1:1 (0:1)
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Максим Нехочин, Исломжон Носиров, Музаффар Маматханов.
Голлар: Иван Соловьёв (81) - Мўмин Мелиев (38).
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов (Раҳимжон Давронов), Даврон Ҳошимов (Фарҳод Мираҳматов), Игорь Голбан (Никола Тасич), Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид  Ғофуров, Марко Путинчанин, Сардор Теляков (Қувондиқ Рўзиев), Аббос Ғуломов (Забиҳилло Ўринбоев), Иван Соловьёв, Эҳсони Паншанбе (Шерзод Ғуломжонов), Славиша Стоянович (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев).
“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Славко Лукич (Аваз Маматхўжаев), Асадбек Собиржонов (Анвар Ҳожимирзаев), Фарҳод Бекмуродов (Александр Мерзляков; Илҳом Ваҳобов), Шоҳназар Норбеков (Жамшид Раҳматуллаев), Мўмин Мелиев (Андрей Сидоров), Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов), Иван Йосович, Мурод Холмуҳаммедов, Якуба Бамба (Иқбол Маликжонов).
Огоҳлантиришлар: Музаффар Абдуллаев (44) – Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (89).

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:00, 03.03.2021.
Ўқилди: 1930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.