«Барселона» ҳамда «Севилья» жамоалари ўртасидаги Испания кубогининг ярим финал жавоб учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Каталониядаги «Камп Ноу» ўйингоҳида кечган баҳсда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Дастлаб, биринчи бўлим бошларида Дембеле ўз голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ушбу ҳисоб, сўнгги дақиқаларга қадар сақланиб турган бир пайтда, учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Грезманннинг узатмасидан сўнг, Пике рақиб дарвозасини ишғол этди. Икки ўйин натижасига кўра, дуранг қайд этилгандан сўнг, «Барселона» қўшимча таймларда, Брэйтуэйтнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди, 3:0.
Ушбу натижадан сўнг, «Барселона» Испания кубоги финалига йўл олди. Якунловчи босқичда «Барса»га, «Леванте» ва «Атлетик Бильбао» жамоалари ўртасида, 5 март санасида бўлиб ўтадиган иккинчи ярим финал ўйини иштирокчиларидан бири рақиб бўлади.
"Барселона" – "Севилья" 3:0 (1:0, 1:0, 1:0) «Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 12 Дембеле, 2:0 – 90 Пике, 3:0 – 95 Брэйтуэйт.
"Барселона" – тер Стеген, Альба, Мингеса (Фирпо, 78), Лангле, Дест (Гризманн, 63), Педри (Брэйтуэйт, 89), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 89), Бускетс (Мориба, 78), Пике, Месси.
"Севилья" – Вацлик, Акунья (Рекик, 54), Кунде, Диего Карлос, Оливер Торрес (Окампос, 62), Алеиш Видаль (Навас, 54), Фернандо, Жордан (Мунир, 105), Сусо (Гомес, 79), де Йонг (Ракитич, 54), Эн-Несири.
Огоҳлантиришлар:
Фернандо (37), Мингеса (67), Месси (73), Жордан (100), Кунде (101), Эн-Несири (103), Тринкау (119).
Четлатиш:
Фернандо (90), де Йонг (103).