Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Саховатли Садио ёхуд кичик клубларга пул ажратаётагн футболчилар

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» юлдузи Садио Мане Франциянинг тўртинчи лигаси вакили ҳисобланган «Бурж Фут» клубига шахсий жамғармасидан пул ажратишга қарор қилди. Англиядаги манбаларнинг хабар беришича, бу маблағ инфратузилмани яхшилаш, шунингдек, ёшлар ва аёллар жамоаларини тузишга сарфланади.

Бу шунчаки миш-миш эмас: «Ливерпул»нинг 10-рақамли вингерининг француз футболига инвестиция киритмоқчилигини Бурж шаҳри мэри Янн Галу ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, агар коронавирус туфайли вужудга келган чекловлар бўлмаганда, Мане ва «Бурж Фут» аллақачон келишиб улгурган бўлишарди.

«Садио билан ўрнатган алоқамиз жиддий, дейиш мумкин. У чиндан ҳам шаҳар мэрияси билан гаплашган. Музокаралар муваффақиятли кечадими? Халқаро вазият ва пандемия сабаб юзага келган инқирозни инобатга олсак, бу борада аниқ фикр билдиролмайман. Агар COVID бўлмаганда, Мане аллақачон Бурждаги мухлислар кўз ўнгида кўриниш берарди. Садио билан гаплашганимизда, унинг фалсафаси менга жуда ёқди. Бунга шунчаки бизнес сифатида қарамаяпти - у одамлар футбол билан қулай тарзда шуғулланишларини истамоқда. Айниқса, аёллар жамоасини тузишнинг муҳимлигини иккимиз ҳам бир овоздан тасдиқладик», - деди Галу Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида.

Мане қуйи лигалардаги футбол ривожи йўлида пул сарфламоқчи бўлган ягона футболчи эмас. Қуйида яна бир нечта мисолларни келтириб ўтамиз:

Ўтган йилнинг сентябрида «Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельерин Британия тўртинчи дивизиони жамоаси - «Форест Грин Роверс»даги икки фоизли улуш учун 250 минг фунт ажратди. Мазкур клуб турли экологик ва этик инновация-лар тарафдори, хусусан, углеродларнинг атмосферага тарқалиш даражасини камайтириш бўйича ташаббус кўрсатади. Шуларнинг бари Бельеринни лойиҳага қўшилишга ундади.

Бирданига тўрт ўйинчи - Эден Азар, Демба Ба, Йоан Кабай ва Мусса Соу - 2017 йили биргаликда Американинг «Сан-Диего 1904» футбол клуби хўжайинларига айланишди. Ҳозир мазкур жамоа Американинг учинчи даражали дивизиони - NASA (National Independent Soccer Association)да қатнашмоқда.

«Форест Грин» Бельериннинг «Арсенал»ига қарши ўйин ўтказса нима бўлади?

Ҳозир фаолиятини давом эттираётган футболчиларнинг кичик жамоаларга пул ажратишлари - айни пайт трендга айланмоқда. Аксарият мухлисларда эса мантиқан тўғри бўлган бир савол туғилмоқда: бу қонунийми? Ахир ўйинчиларга футбол атрофидаги бошқа воқеаларга фаол аралашув тақиқланади. Дейлик, букмекерлик идораларига пул тикиш.

Йўқ, мазкур ҳолатда ҳаммаси тоза: мабодо, Бельериннинг «Арсенал»и Англия кубогида «Форест Грин»га рўпара келиб қолса, Эктор соф виждон билан майдонга тушиши мумкин. Бир неч-та клубларга инвестиция киритиш ёки уларга эгалик қилиш, қачонки, бир турнирда ўзаро тўқнаш келиши мумкин бўлган икки клубдаги «ҳал қилувчи таъсир доираси» бир кишига боғлиқ бўлмас экан, тақиқланмайди.

Ҳозирча Бельерин «Форест»нинг 51 фоиз акциясини сотиб олганича йўқ, унга босим қилиш шартмас. Худди шу гап Манега ҳам тааллуқли. Ваҳоланки, «Бурж Фут» ва «Ливерпул»нинг айни пайт бирор мусобақада тўқнаш келишларини тасаввур қилиш мушкул.

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 04.03.2021.
Ўқилди: 5712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.