Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Локомотив» янги футболчиларни таништирди

Баҳо:
+ | -

Кеча «Локомотив» матбуот анжуманлар залида 2021 йилги мавсум арафасида таркибимизга келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Локомотив» ПФК спорт директори Равшан Муқимов билан жамоамиз бош мураббийи Микаэл Секейра ҳам иштирок этди.

Бугунги маросимда жамоамиз сафига қўшилган Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Жавоҳир Сидиқов, Санжар Қодирқулов, Диего Барданка, Ислом Рашидхонов ва Хуршид Мухторов каби футболчилар кенг оммага таништирилди ҳамда уларга ўз футболкалари тақдим этилди.

Футболчиларимиз сўзга чиқиб, «Локомотив»га ўтишдан мақсад ҳамда ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Абдумавлон Абдужалилов (дарвозабон):
- Бу жамоага келишимнинг асосий сабаби «Локомотив» - Ўзбекистоннинг катта клубларидан бири. Бу ерда доим мақсадлар юқори қўйилади. Яна шуни айтишим мумкин, ички муҳит ҳам ажойиб. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ва юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Ислом Қобилов (ҳимоячи):
- «Локомотив»га ўтишимнинг асосий сабаби - бу жамоа фақат юқори ўринлар учун курашади ва чемпионлик йўлида ҳаракат қилади. Шу боис клуб раҳбарияти таклиф билан чиққанда кўп ўйлаб ўтирмадим. Ундан ташқари, бу ерда ажойиб коллектив йиғилган, барчамиз бир ёқадан бош чиқиб ишлаяпмиз.

Жавоҳир Сидиқов (ярим ҳимоячи):
- Бу жамоага ўтишимдан мақсад иккинчи ёки учинчи ўрин эмас, фақатгина чемпионлик учун ҳаракат қилишдир. «Локомотив» - айни дамда Ўзбекистоннинг топ клубларидан бири. Юқори натижаларга эришиш учун бор кучни ишлатамиз ва қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Санжар Қодирқулов (ярим ҳимоячи):
- «Локомотив»га ўтганимдан хурсандман, таассуротлар ажойиб. Шарт-шароит юқори даражада, футболчилар учун барча қулайликлар бор. Ушбу мавсум олдидан яхши жамоа йиғилди. Насиб қилса, бу йил чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз.

Диего Барданка (ҳимоячи):
- «Локомотив» билан шартнома тузганимдан хурсандман. Бу мен учун катта чорлов. Клубдагилар таклиф билан чиққан пайт тезда розилик бердим. Бу ерда ўтаётган ҳар бир кунимдан завқ оляпман. Энди «Локомотив» билан муваффақиятга эришиш учун ҳаракат қиламиз.

Ислом Рашидхонов (ярим ҳимоячи):
- «Локомотив»га фақат бир мақсад билан келдим. Яъни, чемпион бўлишни хоҳлайман.  Жамоадаги аҳиллик менга жуда ёқди, ҳамма билан тезда чиқишиб кетдим. Бу мавсум олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган.

Хуршид Мухторов (ҳимоячи):
- «Локомотив»да янги мавсум олдидан яхши футболчиларга эга жамоа шаклланди. Энди биз бунга яхши жавоб бериб, юқори мақсадлар сари интиламиз. Бу йил барчаси яхши бўлади ва яна чемпионлик шоҳсупасига қайтишимизга ишонаман.

Равшан Муқимов (клуб спорт директори):
- Аввало барчани кириб келаётган янги мавсум билан табриклайман. Ушбу мавсум олдидан биз жамоага Португалиянинг машҳур клубларидан бири «Брага»да узоқ йиллар фаолият олиб борган Микаэл Секейрани олиб келдик. Португалия футболида жамоалар тўп билан бўлишни яхши кўришади. «Брага»да ҳам шундай.

Уни бизга жамоамизда фаолият олиб бораётган испаниялик дарвозабонлар мураббийи Даниел Чабрера таклиф қилди. У Секейрани жамоага Европа ҳавосини олиб келадиган, жуда катта амбисияларга эга мураббий деб таъкидлади. Биз ҳам бу гапларни ўз навбатида раҳбариятга етказдик.

Биз Секейранинг барча жиҳатларини, критерияларини инобатга олдик. Португалиялик журналистлар орқали уни суриштирдик маълумотлар тўпладик, ўргандик. Кейин унга таклиф билан чиқдик. У ўз клуби билан шартномаси бўлишига қарамай, биз билан ишлашга рози бўлди. Насиб қилса, барчаси режа асосида кечмоқда. Ўйинлар бошланса, бунинг натижасини барчангиз кўрасиз.

Микаэл Секейра (жамоа бош мураббийи):
- Икки ой давомида мавсумга биргаликда тайёрланяпмиз. Футболчилар ўзгаришларни тўғри қабул қилишди. Ўзгаришлар сабабли улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.

Машғулотларда яхши ҳаракат қилишмоқда. Бу эса аста-секинлик билан самарасини беради. Бунинг учун аввало футболчилар барчасини тушуниб етишмоқда.

Ҳар бир мураббийнинг мақсад ва ғоялари бўлади. Масалан, сиз уй қураётганингизда аввало асосни қуйиб олишингиз керак бўлади. Кейинчалик бу босқичма-босқич уйга ўхшатиб, қуриб борилади.

Агар қурилиш учун кетказаётган материаллар яхши бўлса, уй ҳам мустахкам чиқади. Бизда юқори савияли футболчилар кўп. Ишонаманки, биз бу таркиб билан яхши натижалар қайд эта оламиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:10, 05.03.2021.
Ўқилди: 4905 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.