«Ливерпуль» Премьер Лига 29-тури доирасида кечган 4 март кунги ўйинда «Челси»га ютқазиб қўйди (0:1).
Юрген Клопп қўл остидаги жамоа «Энфилд»да кетма-кет бешта ўйинда мағлубиятга учради. Аввалроқ жамоа «Бёрнли» (0:1), «Брайтон» (0:1), «Манчестер Сити» (1:4) ва «Эвертон»га (0:2) ўз уйида ютқазганди.
«Қизиллар» ўз тарихида илк бор кетма-кет бешта уй ўйинида мағлуб бўлди, дея хабар қилмоқда Opta. Шунингдек, «Ливерпуль» Премьер Лига доирасида ўз майдонида беш ўйинлик мағлубиятли серия қайд этган илк амалдаги чемпион бўлди.
«Ливерпуль» умумий олганда «Энфилд»да еттита учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Сўнгги бор жамоа 16 декабрда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этганди (2:1).
Мерсисайдликлар кейинги уй ўйинини 7 март куни «Фулҳэм»га қарши ўтказади.