Кириш Регистрация

«Андижон» футбол клуби эски қарздорликларни тўлаб берди ва ФИФА тақики олиб ташланди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, «Андижон» жамоасига легионер футболчилардан қарздорликлар бўлгани учун трансфер тақики қўйилган эди. Янги раҳбарият жамоанинг неча йиллардан буён тўпланиб қолган қарздорликларини босқичма-босқич тўлаб борди.

Шу жумладан, 2015 йилги мавсумда «Андижон» жамоасида тўп сурган Педраг Вуёвич билан ҳам қарздорликлар хозиргача тўланмай келаётган эди. Жамоа раҳбарияти ушбу футболчига ҳам 15.000$ миқдорида суммани тўлаб берди ва масалани ҳал этди. Шунингдек, 2019 йилда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Виталий Мирнийга 14.800$ ҳимоячи Радасав Алексичга 24.000$ тўлаб берди. Ўтган мавсумда «Андижон» сафида тўп сурган легионер футболчилардан Дмитро Зозуляга 8.000$, Ибе Микел Окоррога 6.000$, Артём Литвяковга - 8.000$ миқдоридаги сумма тўлаб берилди.

Бугунги кунда «Андижон» футбол клубининг легионер футболчилардан ҳеч қандай қарздорлиги қолмади ва Фифа «Андижон»га қўйган тақиқни олиб ташлади.

«Андижон» матбуот хизмати

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 17:07, 05.03.2021.
Ўқилди: 3794 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик