Коронавирус пандемияси «Арсенал» бюджетига зарар етказди. Клуб тарқатган хабарга кўра, "канонирлар" молиявий ҳисобот йилида (2019 май — 2020 май) 47,8 млн фунт стерлинг миқдорида зарар кўришган.
«Арсенал»нинг ҳисоботида айтилишича, пандемия келтирган зарар 35 млн фунтни ташкил қилган.
Шунингдек, Унаи Эмерининг режадан ташқари истеъфога чиқарилиши ҳам жамоага 5 миллион фунт зарар келтирган.