"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 26-тури доирасида бугун бўлиб ўтадиган "Лацио"га ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин.
"Football Italia" тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли футболчининг соғлиғида кичик муаммолар бор. Шу боис, у бугунги баҳсда иштирок этиш учун 100 фоизга тайёр эмас. Португалиялик футболчи "Ювентус"нинг қайдномасидан ўрин олди.
Шунга қарамай, Пирло ҳужумчини Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Порту"га қарши бўладиган ўйинга эҳтиёт қилиши мумкин.
Роналду жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 30та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол урди.