Собиқ немис футболчиси Юрген Колер Алабанинг «Бавария»ни тарк этиши борасидаги ҳолатига ўз фикрини билдирди.
«Алабанинг жамоани тарк этиши унинг учун фожеа эмас. Буни фақат тўғри қабул қилиш керак. Ҳозир "Бавария" қанчалик кучли жамоа бўлмасин улар ҳам қолганлар сингари иқтисодий инқирозга қарши курашишга мажбур.
Бу нормал ҳолат. Давиднинг трансферидан Мюнхен бюджети каттагина даромад қилиши мумкин. Бунинг учун унинг тақдири ёзгача қолмаслиги керак», - дейди Колер.