Италия чемпионатининг 26-тури доирасида «Наполи» ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Неаполликлар сафида Инсинье дублга эришган бўлса, Осимхен ўз ҳисобида битта гол ёзди. Болоньяликлар эса Сорианонинг голи эвазига битта жавоб қайтаришди.
"Наполи" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 47тага етказиб, жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди.
Италия чемпионати, 26-тур
Наполи – Болонья 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 8 Инсинье, 2:0 – 65 Осимхен, 2:1 – 73 Сориано, 3:1 – 76 Инсинье.
Наполи – Оспина, Кулибали, Раҳманий, Ғулом (Хюсай, 22), Ди Лоренцо, Демме, Зелиньски (Мариу Руй, 79), Инсинье (Элмаз, 79), Фабиан Руис, Политано, Мертенс (Осимхен, 53).
Болонья – Скорупски, Мбайе (Медель, 76), Ларангейра, де Сильвестри, Сумаоро, Сванберг (Виньято, 76), Поли (Домингес, 58), Ольсен (Орсолини, 76), Сориано, Сансоне (Барроу, 65), Паласио.
Огоҳлантиришлар: Кулибали (52), Мариу Руй (84).