«Барселона» президентлигига янги сайланган Жоан Лапорта клубда қилиниши керак бўлган ишлар режасини тузиб олди.
Жоан биринчи навбатда жамоада муқим ишлайдиган мураббийни топмоқчи. Ҳозирча бу йўлда у Хавини асосий нишонга олган. Бироқ ҳали расмий музокаралар бошланмаган. Хави айни дамда Қатарнинг «Ал-Садд» клубини бошқаряпти.
Бундан олдинроқ Лапорта Мессининг жамоада қолишга кўндиришини таъкидлаб ўтган эди.