"Манчестер Сити" клуби кетма кет иккинчи марта ўз майдонида мағлубиятга учради. Қизиғи, жамоа АПЛ ўйинларида ўз майдонида юз фоизлик натижа кўрсатиб келяпти.
Учрашувда ягона голни Стивен Жеррард пеналтидан киритди. Компанининг ўрнига майдонга тушган Савич Аггерга қарши жарима майдони ичида қўполлик қилганди. Шундай қилиб, жавоб учрашуви олдидан "Ливерпуль" финалга чиқиш учун яхшигина имконият яратиб олди.
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" – "ЛИВЕРПУЛЬ" 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – Жеррард (13, пенальтидан).
МАНЧЕСТЕР СИТИ: Жо Ҳарт, Ричардс, Савич, Лескотт, Клиши, Н. де Йонг (Коларов, 72), Бэрри, Милнер, Жонсон (Джеко, 66), Агуэро, Балотелли (Насри, 39).
ЛИВЕРПУЛЬ: Рейна, Аггер, Шкртел, Келли, Жонсон, Хендерсон, Спиринг (Адам, 23), Жеррард, Даунинг (Хосе Энрике, 60), Кэрролл, Беллами (Каррагер, 79).
Огоҳлантиришлар: Каррагер (86), Насри (86).