«Интер» ва «Ювентус» «Аталанта» ҳимоячиси Робин Госенсга қизиқиш билдиришмоқда, деб ёзади италиялик журналист Николо Шкира ўзининг Твиттер саҳифасида.
Чап қанот ҳимоячиси ўз навбатида «Интер» бош мураббийи Антонио Конте томонидан ишлатиладиган 3-5-2 схемасига мос келади аммо бу трансфер «Интер»ни сотиб юбориши мумкин бўлган Suning компаниясига боғлиқ. Бергамоликлар эса Госенсни 40 миллион еврога сотишга рози.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" ҳам Госенсга қизиқиш билдирган ҳолда, футболчи учун керакли 40 миллион еврони тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда Госенсни Манчестерга олиб келишга ҳаракат қилади.
Трансфер қиймати 28 миллион еврога баҳоланадиган олмон футболчиси ушбу мавсум 31 учрашув ўтказиб, 10 гол ва 6 ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.