Испания Ла Лигаси 18-турининг қолдирилган учрашуви доирасида "Атлетико" ва "Атлетик Б" жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Мазкур учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги иродали ҳалабани қўлга киритди. Гарчи учрашувдаги ҳисобни бильбаоликлар очган бўлса ҳам, кейинчалик "Атлетико" ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришди. 25-дақиқада "Атлетик" футболчиси Муниаин ўйиндаги дастлабки голни киритган бўлса, кейинчалик мадридликлар 45 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Льоренте. Иккинчи бўлим бошида Суарес томонидан пенальтидан киритлган гол "Атлетико"га ғалаба тақдим этди
Испания чемпионати, 18-турнинг қолдирилган ўйини
Атлетико – Атлетик 2-1
Голлар: Льоренте (45), Суарес (51 пенальти), Муниаин (21).
10 март, 23.00, «Ванда Метрополитано»
Атлетико – Облак, Фелипе, Эрмосо, Триппьер, Савич, Лемар (Сауль 68), Льоренте (Кондогбиа 89), Карраско (Ренан Лоди 89), Коке, Жоау Феликс (Корреа 67), Суарес (Торрейра 72).
Атлетик – Унаи Симон, Берчиче, Йерай Альварес, Де Маркос (Капа 81), Нуньес, Рауль Гарсия (Вильялибре 74), Весга (Гарсия 59), Беренгер, Унаи Лопес (Венседор 73), Муниаин (Морсильо 81), Уильямс.