Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.
"Marca" тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" янги президенти Жоан Лапорта учун норвегиялик футболчини қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бунинг учун 100 миллион евро атрофида пул керак бўлади.
«Барселона» пул топиш учун Антуан Гризманн, Усмон Дембеле, Филиппе Коутиньо, Самуэль Умтити, Мартин Брэйтуэйт ва Хуниор Фирпони сотишга тайёр.
Холанд жорий мавсумда 31та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урди ва 8та голга узатма берди.