Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Оксана Чусовитина саккизинчи Олимпиадасига германиялик мураббий билан тайёрланади

Баҳо:
+ | -

Спортчиларимизни Токио-2020 Олимпия ўйинларида тайёрлаш бўйича ҳар бир атлетимизга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ўзбек ва жаҳон спорти афсонаси Оксана Чусовитинанинг ҳам Олимпиадага муносиб тайёрланиши муҳимдир. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спортчимизни Токио Олимпиадасига индивидуал тайёргарлик кўриши масалалари муҳокама қилинди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, Токио-2020 литсензиати Оксана Чусовитина ва у билан ҳамкорликда ишлаши кутилаётган германиялик мутахассис Дитер Кох иштирок этишди.

Тадбирда МОҚ раиси Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Токио Олимпиадасига тайёргарликка шахсан Президентимиз бош-қош бўлиб турибдилар. Ҳукуматимиз бу борадаги барча масалаларимизни ижобий ҳал қилиб берган. Катта тажрибага эга хорижлик мураббийлар билан ишлаш биз учун қизиқарли. Оксанадан умидимиз катта. Спортчимиз ўзининг сўнгги Олимпиадасини медаль билан якунлашига тилакдошмиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Дитер Кох спорт гимнастикаси бўйича улкан тажрибага эга бўлган мураббий ҳисобланади. Унинг қўл остида Германия ва Буюк Британия жамоалари турли йилларда жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига тайёрланган. Келишувга кўра, Кох спортчимизнинг шахсий мураббийи бўлади ва Токио Олимпиадасига Чусовитинани ўзи тайёрлайди. Келишув Олимпия ўйинлари якунига қадар амал қилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:00, 13.03.2021.
Ўқилди: 2561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6711]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3863]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3360]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3249]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3100]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3041]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2734]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2580]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2577]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик