Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Касильяс рафиқаси билан ажрашди

Баҳо:
+ | -

Карбонеро ва Касильяс қарийб 11 йил оилавий муносабатда бўлишди.

"Реал"нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс журналист ва модель Сара Карбонеро билан хайрлашди. Бу ҳақда собиқ футболчи ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

«Сара ва мен ўзаро муносабатларимиздан ва бир-биримизни бахт ва муҳаббат билан тўлдира олганимиздан фахрланамиз. Бугундан бошлаб бизнинг муносабатларимиз иккига ажралади, бироқ узоқ масофаларга эмас. Чунки энди биз, эр-хотин сифатида масъулоятли вазифани бажариш, содиқ ота-она бўлишда давом этамиз.

Бу ўзаро келишув асосида қарор қабул қилишдир. Ҳурмат, меҳр ва дўстлик абадий қолади. Биз фаровон ҳаёт ва фарзандлар тарбиясину биринчи ўринга қўямиз. Асосийси, улар соғлом муҳитда ўсиши керак. Биз муносабатларимизни оммавий равишда муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Тушунганингиз учун катта раҳмат», -деб ёзган Касиляс.

Эслатиб ўтамиз, Касиляс Карбонеро билан 2010 йилги жаҳон чемпионатидан кейин учрашишни бошлаган. Улар 2016 йилда турмуш қуришган. Ҳозирда, Касиляс ва Карбонеро икки ўғилни, етти ёшли Мартин ва беш ёшли Лукасни тарбияламоқдалар.

Аввалроқ, Карбонеро онкологиянинг қайталаниши туфайли операция қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 12:30, 13.03.2021.
Ўқилди: 7028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.