Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

"Бирга-бир" - янги лойиҳа. 1-сон. Элдор Шомуродов ва Илия Несторовски дуэли

Баҳо:
+ | -

Ҳафтанинг ҳар дам олиш кунлари Европанинг кучли чемпионатларида ички мусобақалари ўтказилади. Шу муносабат билан, биз сизлар учун янги "бирга-бир" номли лойиҳани бошламоқчимиз. Ҳафта давомида бўладиган учрашувларнинг энг марказий баҳсларидан бирини танлаб, ушбу жамоаларнинг етакчи футболчиларнинг натижалари, трансфер нархи ва бошқа кўплаб статистикалар ўртасида бирга-бир дуэлни ташкил қиламиз. Мазкур лойиҳанинг биринчи сонида, бугунги Италия A сериясининг 27-тури доирасидаги учрашувлардан бири "Женоа" ва "Удинезе" жамоаларининг етакчи футболчилари Элдор Шомуродов ҳамда "Удинезе" етакчиси бўлган македониялик Илия Несторовскилар ўртасидаги натижаларни таҳлил қилиб кўрамиз. Aгар, қайсидир футболчи бирор кўрсатгич бўйича ғолиб бўлса, унга 5 очко, агарда натижалар тенг келиб қолса, икки футболчига ҳам 2 очкодан тақдим этамиз. Демак, бошладик.

Умумий статистикалар

Элдор Шомуродов

Муборакнинг "Машъал" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган Элдор 2014-йилда Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига кўчиб ўтди. "Қалдирғочлар" сафида 3 мавсум давомида 66 учрашувда майдонга тушиб, 18 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган. 2017-йилдан эса Шомуродов Россиянинг "Ростов" жамоаси сафига кўчиб ўтган. Ҳужумчи ростов-донликлар сафида 2020-йилгача тўп сурди. Ҳужумчи Россия клуби сафида 80та баҳсда майдонга тушиб, 16 марта рақиблари дарвозабонини хафа қилган. 2020-йилдан Шомуродов Италиянинг "Женоа" жамоаси футболчиси ҳисобланади.


Илия Несторовски

Несторовски фаолиятини Македониянинг "Победа" клубида бошлаган. 2007-2010 йилларда ҳужумчи Македония чемпионатида 53 учрашув ўтказган ва 22 гол урган. Кейинчалик 2010-йил бошида у Чехиянинг "Словацко" жамоасига кўчиб ўтди. Чехия клуби сафида икки мавсум давомида 28 учрашувда, 2 марта гол уришга эришган. Македониялик футболчи 2015-йилгача турли клублар сафида ижара асосида тўп суриб, 90 учрашувда 46 гол уришга эришган. 2015-йилдан, 2019-йилга қадар Хорватиянинг "Интер" ва Италиянинг "Палермо" жамоалари сафида ўйнади ва 127 марта майдонга тушиб, 66 гол муаллифига айланган. 2019-йилдан эътиборан "Удинезе" аъзоси ҳисобланади.

Футболчиларнинг ушбу кўрсатгичларини таққослайдиган бўлсак, тарози палласи тенглигига гувоҳ бўламиз. Сабаби ўйинлар ва киритган голлари бўйича македониялик футболчининг натижалари яхшироқ кўринишда бўлсада, аммо Илия футболчилик карерасини эртароқ, яъни 2007-йилда бошлаганига гувоҳ бўламиз. Шомуродов эса, профессионал фаолиятини 2013-йилдан бошлаган. Шунинг учун, дастлабки босқичда икки фуболчиларга ҳам 2 очкодан тақдим этамиз.

Трансфер нархлари

Элдор Шомуродов

Шомуродовнинг "Машъал"дан, "Бунёдкор" сафига тахминан 200 миллион сўм атрофида ўтганлиги ҳақида айтилган эди. Кейинчалик тошкентликлар сафида кўрсатган ажойиб ўйинларидан сўнг, ҳужумчи "Ростов" эътибор марказига тушади. Россия жамоаси "Бунёдкор"га Шомуродов учун 600 минг евро миқдорида пул тўлаб беришган. 2020/21 мавсум аввалида, Италия клуби сафига ўтган Шомуродов учун генуяликлар "Ростов"нинг ҳисоб рақамига 6.50 миллион евро, компенсасияси билан ҳисоблаганда умумий 7.50 миллион евро атрофида пулни ўтказиб берган.

Илия Несторовски

Македониялик футболчи фаолиятидаги биринчи клуби "Победа" сафидан, "Словацка" жамоаси сафига қўшилганида, Чехия клуби Илия учун "Победа" жамоасига 350 минг евро пул тўлаган. Несторовски 2015-йилда "Словацка" жамоасидан эркин агент мақомида тарк этади. Македониялик футболчи ўша йилнинг ўзида Хорватиянинг "Интер" жамоси сафига қўшилади. Хорват клуби сафидаги ажойиб ўйинларидан сўнг, "Палермо" жамоаси сафига 600 минг евро эвазига бориб қўшилади. "Палермо" ҳам ўз навбатида 2019-йилга келиб, "Удинезе"га 4 миллион евро эвазига сотиб юборган.

Ўзингиз ҳам сезган бўлсангиз керак, ушбу кўрстакич бўйича Элдор Шомуродов яққол етакчи. Сабаби унинг нарх кўрсаткичи ҳеч қачон пастга тушмаган. "Ростов"дан "Женоа"га ўтаётган пайтда эса, катта кўрсаткичга эга бўлганини айтиб ўтиш ҳам лозим. Илия Несторовскининг трансфер суммаси эса дастлабки йилларида бироз паст бўлган, қолаверса эркин агент мақомида ҳам жамоа сафига қўшилган. Фақатгина 2019-йилга келиб, нархининг ўсганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Лекин, ушбу пайтда ҳам 4 миллион евро миқдорида бўлган. Шунинг учун бу босқичда Элдор Шомуродовга 5 очко тақдим этамиз.

Қўлга киритган совринлари

Элдор Шомуродов

Элдорнинг медаллар жавонида кўзга кўринган медаллар йўқ. Фақатгина Ёшлар ўртасида футбол бўйича Ўрта Осиё чемпиони. "Бунёдкор" сафида 2015-йилда Ўзбекистон кубоги финалчиси, ҳамда 2016-йилги Ўзбекистон Олий лигасининг кумуш медаллари соҳиби ҳисобланади. Шахсий мукофотларидан эса, 2019-йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси каби совринларга эга чиққан.

Илия Несторовски

Илия Нестровскининг ҳам эришган ютуқлари Элдорники каби камтаргина. Футболчи 2011/2012 йилги мавсумда Македония чемпионати кумуш медаллари соҳиби бўлган бўлса, кейинчалик Хорватиянинг "Интер" жамоаси билан мамлакатнинг иккинчи лига чемпионатининг олтин медалларига эга чиққан. Шахсий совринлардан икки марта Хорватия иккинчи лигасининг тўпурари бўлган бўлса, бир марта Хорватия Олий лигаси тўпурари бўлган.

Мазкур кўрсаткич бўйича икки футболчи ҳам деярли бир хил натижага эришган. Иккиси ҳам ўз мамлакатининг вице-чемпиони ҳисобланса, кейинчалик бошқа совринларга ҳам эга чиқишган. Шунинг учун бу босқичда икки футболчига ҳам 2 очкодан тақдим этамиз.

Терма жамоадаги фаолияти.

Элдор Шомуродов

Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги жамоалар сафида тўп тепган. Хусусан, ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида қатнашган ҳужумчи, 5 учрашувда 2 марта гол уришга эришган. Ушбу мусобақадаги ёрқин ўйинларидан сўнг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига чақирув олади. Ҳозиргача Ўзбекистоннинг бош жамоаси сафида 37 учрашувда 19 марта рақиблар посбонини ранжитишга эришган. Шомуродов 26 ёшдалигини ҳисобга олсак, у ҳали кўплаб Ўзбекистон терма жамоаси сафида голлар киритади.

Илия Несторовски

Илия илк марта 2013-йилда Македония У-21 терма жамоасига чақирув олди. Ушбу ёш терма жамоа таркибида 2 учрашув ўтказиб, 2 гол уришга эришган. 2015-йилдан бошлаб Македония миллий терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. Шундан бери 43 учрашув ўтказиб, 9 марта рақиблар постини аниқ нишонга олишга эришган.

Ушбу кўрсаткич бўйича тариф шарт эмас, чамамизда. Элдор рақибидан кам ўйин ўтказган бўлсада, нақ 10та кўп гол киритишга эришган. Шунинг учун, бу босқичдаги 5 очкони Шомуродовга тақдим этамиз.

Жорий мавсумдаги натижалар

Элдор Шомуродов

Элдор Италия A сериясига ўтгандан сўнг, бироз вақт давомида ўз ўйинини топа олмади. Сабаби Италия чемпионатига ўтгандан кейин бир қанча вақт давомида жароҳат сабаб майдонга туша олмади. Лекин, шундай бўлсада, ички чемпионатда 19 учрашувда 3 гол уришга эришган. Қолаверса, кубок баҳсида ҳам бир марта гол уришга эришган.

Илия Несторовски

Илия Несторовски бу мавсумда "Удинезе" сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта гол уришга эришган. "Удинези" жамоаси таркибидаги ҳужумчилар савия жиҳатдан деярли тенглиги сабабли, Илия кўп учрашувларда захирадан майдонга тушган. Aммо, асосий таркибда бошлаган ўйинларининг кўпчилигида жамоасига фойда келтирган.


Ушбу кўрсатгич бўйича, Элдорга ҳам, Илияга ҳам 2 очкодан тақдим этишга қарор қилдик. Сабаби, Элдор гарчи Италия мусобақалари доирасида Илиядан иккита кўп гол урган бўлсада, майдонда ҳаракат қилган дақиалари бирозгина кўпроқ.

 

"Бирга-бир" лойиҳамизнинг дастлабки сонининг ғолиби 16 очко тўплаган Элдор Шомуродов бўлди. Илия Несторовски ҳисобидаги очколар сони эса 6 очкони тақдим этади. Aммо, булар шунчаки статистикалар ҳисобланади. Ҳақиқий ғолиб эса, бугун Тошкент вақти билан 00:45да Генуядаги "Луижи Феррарис" стадионида аниқланади. Биз эса бугунги баҳсда ҳар ики футболчига ҳам омад тилаймиз.

 


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:56, 13.03.2021.
Ўқилди: 4657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.