Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Превью. “Локомотив” - “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 2-тури доирасида "Навбаҳор" сафарда “Локомотив” клуби меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 34 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 20 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 9та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган. 

Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 57-41, “Локомотив” фойдасига.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.

“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди.

Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 65, наманганликлар эса 32 очкони қўлга киритишган.

“Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида шу кунгача Тошкентда ўтказилган 17 та учрашувнинг 14 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган,

2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 1 та баҳсда “лочинлар” ғалаба қозонишган.

Севимли жамоамиз пойтахтдаги ягона ғалабасини 2010 йилги мавсумда қўлга киритиб, “Локомотив” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучганди ва ўшандан буён Тошкентда ғалаба қозонолмаяпти.

14 март куни “Навбаҳор” ушбу нохуш анъанасига барҳам бериб, навбатдаги зафарини нишонлайди, деб умид қиламиз.

Умид қиламизки, “лочинлар” бу сафар ҳам зафар қучишади.            

Ўзаро учрашувлар тарихи:

2004 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 0:0

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:2 (1:1)

Голлар: В.Баранов (42), А.Ҳайдаров (77), О.Усмонхўжаев (79) - В.Клишин (18, 54).

2005 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 3:0 (1:0)

Голлар: Д.Ҳожиев (17), И.Иномов (68), Х.Маҳмудов (75).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 1:1 (1:1)

Голлар: Т.Яфаров (39) - П.Агбо (12).

2006 йил

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 2:1 (0:1).

Голлар: Р.Бозоров (49), М.Идиатулин (56) - Д.Отаев (40).

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 3:0 (2:0)

Голлар: Д.Жабборов (30), М.Фозилов (33), А.Мирзоев (78).

2007 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 6:2 (2:1).

Голлар: В.Баранов (27), А.Султонов (41), М.Умрзоқов (55,69), Ғ.Жўраев (79), К.Боев (80) - И.Мўминжонов (17), А.Ҳайдаров (73-пен.).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 0:0.

2008 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 3:1 (3:0).  

Голлар:Д.Жабборов (6), К.Абрамов (17), Ш.Мирхолдиршоев (45+1) - М.Идиатулин (66).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:2 (1:1).

Голлар: Э.Бойдуллаев (32), У.Рапосо (64), Т.Васильев (77) - П.Соломин (4), Ш.Мирхолдиршоев (74).

2009 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:0 (0:0).

Голлар: Д.Жабборов (60), Р.Бердимуродов (69).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 2:0 (1:0).

Голлар:Абдуқодиров (12), Н.Петрович (56).

2010 йил

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 1:3 (1:1)

Голлар: Ф.Усмонов (44) - А.Маҳмудов (19), О.Валижонов (74), Р.М.Аъзамов (82-автогол).

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:0 (0:0).

Голлар: А.Маҳмудов (80), А.Абдуллаев (84).

2012 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 0:2 (0:1).

Голлар: Д.Раҳматуллаев (39), Б.Мустафо (83).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:0 (3:0).

Голлар: Е.Казанков (19), А.Фоменко (36), Ж.Оганесян (42).

2013 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 1:1 (1:0).

Голлар: С.Ҳамидов (29) – А.Холматов (83).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:0 (1:0).

Голлар: И.Тўхтахўжаев (39,50), А.Холматов (79).

2014 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 0:1 (0:1).

Гол: И.Нагаев (45+1).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 2:0 (2:0).

Голлар: А.Гейнрих (8), А.Шоғуломов (42).

2015 йил

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 5:1 (2:0).

Голлар: Ж.О.Ҳасанов (9), С.Шоаҳмедов (44), Т.Абдухолиқов (46),

М.Бикмаев (56, 75) - Ш. Эркинов (66).

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:3 (0:1).

Голлар: О.Валижонов (52), С.Шихов (68) - Т.Абдухолиқов (44), Л.Тўраев (90+1),  М.Мамазулумов (90+2).

2016 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:3 (1:0).

Голлар: О.Пишур (24-пен.), М.Мамазулумов (88) - С.Мирзаев (50,56), С.Шоаҳметов (68).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 5:0 (4:0).

Голлар: А.Геворкян (3), С.Жепаров (4), Т.Абдухолиқов (6,42), М.Бикмаев (73).

2017 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:2 (1:2)

Голлар: Д.Жабборов (16), А.Турғунбоев (47) – С.Мирзаев (24), М.Бикмаев (42).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 2:0 (0:0)

Голлар: М.Бикмаев (58), С.Мустафоев (68).

2018 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:0 (1:0)

Голлар: Т.Пайович (23), А.Турғунбоев (49).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 3:1 (2:0)

Голлар:М.Бикмаев (12), С.Рашидов (44) Т.Абдуҳолиқов (90+3) - К.Махарадзе (54-автогол).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 1:0 (0:0)

Гол: М.Бикмаев (78).

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 0:3 (0:1)   

Голлар: С.Рашидов (10, 54), К.Махарадзе (90+3 - пен.). 

2019 йил

Локомотив” -  Навбаҳор  - 1:0 (0:0)

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (64).

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 0:1 (0:0)

Гол: С.Мирзаев (59).

2020 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:0 (0:0)

Голлар: А.Аҳмедов (64- пен.), И.Голбан(88).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 1:0 (0:0)

Гол: А.Ўлмасалиев (65).  

Бўлажак баҳсда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:15, 14.03.2021.
Ўқилди: 2035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.