Кириш Регистрация

Сервер Жепаровнинг Саудия Про-лигасидаги илк голлари

Баҳо:
+ | -

Кеча Саудия Профессионал футбол лигасининг 16-тури доирасида 3 та ўйин ўтказилган эди. Бугун яна қолган тўрт учрашув бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп сураётган "Аш-Шабоб" кейинги ўйинларда кетма-кет дуранг қайд этиб, турнир жадвалидаги мавқеини бироз пасайтирган эди. Бироқ бугун "Ал-Қодисия" клуби билан сафарда учрашган "Аш-Шабоб" 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Аш-Шабоб"нинг биринчи голига айнан Жепаров муаллифлик қилди – у 27-дақиқада ҳисобни очди. Бу Сервернинг Саудияда киритган илк голи эди. 40-дақиқада Ҳассан Муаз иккинчи голни киритди. Иккинчи бўлимнинг 19-дақиқасида Жепаров ўз дарвозасини ҳам нишонга олди. Серверга тегиб, йўналишини узгартириб меҳмонлар дарвозаси тўридан жой олган тўп ҳам унинг ҳисобига автогол сифатида ёзилди — 1:2.

Бугун бўлиб ўтган қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

АЛ-ҚОДИСИЯ – АШ-ШАБОБ 1:2 (0:2)
Голлар: Сервер Жепаров (64-автогол) – Сервер Жепаров (27), Ҳассан Муаз (40)

АН-НАСР – АЛ-ФАЙСАЛИЙ 1:1 (0:0)
Голлар: Райян Билол (88) – Оқил ас-Саҳбий (63)

АР-РОИД – АЛ-ФОТИҲ 1:2 (0:1)
Голлар: Волид ал-Жизёний (54) – Робиаъ Сафиёний (16), Фуакупуту (60)

АЛ-ИТТИҲОД – АЛ-ИТТИФОҚ 0:1 (0:1)
Гол: Юсуф ас-Салим

Айни вақтда Жидданинг "Ал-Аҳлий" клуби 16 ўйиндан сўнг 39 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. Риёзнинг "Аш-Шабоб" ва "Ал-Ҳилол" клублари шунчадан ўйнаб, мос равишда 38 ва 37 очко жамғарган ҳолда 2-3 ўринларда бришмоқда.

Бугун "Ал-Иттиҳод" устида меҳмонда ғалаба қозонган "Ал-Иттифоқ" ҳисобида 32 очко бор ва у тўртинчи ўринни банд этган.

Манба: www.stadion.uz.

Малик Муаз шундай яхши анекдотни бузибди...

Киритилди: 23:53, 12.01.2012.
Ўқилди: 27295 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.