Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Роналду Пелега тегишли жаҳон рекордини янгилаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол афсонаси Пелега тегишли рекордни янгилаб, футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланганини эълон қилди.

«Сўнгги бир неча ҳафта давомида мен Пеленинг рекордини янгилаган ҳолда футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланганим ҳақида хабарлар ва статистикалар тарқатилди.

Мазкур эътироф учун миннатдорман. Энди эса нима учун мен ушбу рекордни тан олмасдан келганимни тушунтириб бермоқчиман.

Мен ҳамиша жаноб Эдсон Арантис ду Насиментога ҳайратланиб келганман. У XX аср ўрталарида Сан-Паулу штати терма жамоасида 9та, ҳарбий жамоа сафида битта тўп киритганини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, жами 767та гол ургани Пелега нисбатан ҳурмат уйғотган.

Ўша замонлардан бери жаҳон ўзгарди, футбол ҳам ўзгармоқда. Аммо биз ўз манфаатларимиз йўлида тарихни ўчириб юбора олмаймиз.

Бугун расмий ўйинларда фаолиятимдаги голларим сонини 770тага етказган пайтимда, биринчи навбатда Пелега мурожаат қилмоқчиман. Пеленинг ўйинлари, голлари ва натижалари ҳақида ҳикояларни эшитмаган футболчи бўлмаса керак. Мен ҳам бундай мустасно эмасман. Шу боис, мен қувонч ва фахр туйғусини ҳис қиляпман. Мадейрада яшаётганимда голлар уриб, Пеленинг рекордини янгилаш ҳақида орзу қила олмаганман.

Ушбу ажойиб саёҳатда менга ҳамроқ бўлган барчага раҳмат айтаман. Жамоадошларим, рақиблари, бутун жаҳон бўйлаб фанатларим ва энг аввало, оиламга, яқин дўстларимга айтмоқчиманки, менга ишонинг: сизсиз мен бу натижага эриша олмаган бўлардим.

Энди мен кейинги ўйинлар, кейинги синовлар, навбатдаги рекордлар ва совринларни кутиб яшайман. Ишонинг, ҳали бу тарих тугагани йўқ.

Келажак олдинда, «Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳали кўп ғалабаларга эришиши керак! Ушбу саёҳатда менга ҳамроқ бўлинг! Олға!» – дея ёзди Роналду инстаграм орқали.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:50, 15.03.2021.
Ўқилди: 12096 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик