"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Испания чемпионатининг жорий мавсумида энг кўп узатмани амалга ошираётган футболчи бўлиб турибди. Нидерландиялик футболчи ўшу пайтгача 1946та узатма берган бўлса, уларнинг 91 фоизи, яъни 1774таси аниқ бўлган.
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Даниэль Парехо 1703та узатма билан иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Тони Кроос (1698) кучли учликка кирган.
"Барселона" футболчи Серхио Бускетс (1535) ва Жорди Альба (1467) эса кучли бешликдан ўрин олишди.
Лука Модрич ва Лионель Месси эса бор-йўғи 9 ва 10-поғоналарни банд этишди.
Ла лиганинг жорий мавсумида энг кўп аниқ узатма берган футболчилар (топ-10):
1. Френки Де Йонг (Барселона) — 1774 аниқ узатма
2. Даниэль Парехо (Вильярреал) — 1703
3. Тони Кроос (Реал) — 1698
4. Серхио Бускетс (Барселона) — 1535
5. Жорди Альба (Барселона) — 1467
6. Пау Торрес (Вильяреал) — 1467
7. Коке (Атлетико) — 1459
8. Рауль Альбиоль (Вильяреал) — 1401
9. Лука Модрич (Реал Мадрид) — 1389
10. Лионель Месси (Барселона) — 1309.