Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

УФА тартиб-интмзом қумитаси ўтказган йиғилишда "Турон" бош мураббийига чора кўрилди

Баҳо:
+ | -1

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 13-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» – АГМК учрашувида АГМК футболчиси Илхомжон Хамроев рақибига зарба беришга уринганлиги ва тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Бунёдкор" – “Машъал” учрашувида “Машъал” футболчиси Муҳаммад Юлдашев учрашувда оёқ кийимининг таг қисми билан рақиб жамоаси футболчининг кўкрак қисмига тепгани учун 2 та ўйинга четлаштирилди.

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида «Турон» клуби мураббийи Исломбек Исмоилов «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади.

«Турон» клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади.

Ўзбекистон «U21» биринчилиги 1-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари U21» – «Сўғдиёна U21» учрашувида «Навбаҳор лочинлари U21» футболчиси Исломжон Абдуллаҳонов ва «Сўғдиёна U21» футболчиси Нодирбек Кутубоев ўйин расмийларига хақоратли сўзлар ишлатгани учун уларга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси кўрилди.

Шунингдек, мазкур баҳсда «Сўғдиёна U21» бош мураббийи Расул Хаитов ўзини назорат қила олмай, майдонга тушиб, рақиб жамоаси ва ўз жамоаси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди."

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:06, 16.03.2021.
Ўқилди: 6099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик