"Челси" ярим ҳимоячиси Флоран Малуда оҳирги икки кунда жамао машғулотларида иштирок этмади. Клубнинг расмий сайти бунга унинг жарохатини сабаб қилиб кўрсатяпти. Футболчининг "Сандерленд"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши деярли аниқ.
Шунингдек жамоа ҳимоячиси Бранислав Иванович ва таянч ярим ҳимоячи Жон Оби Микеллар ҳали ҳам сафга қайтишганича йўқ. Аммо сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборган ҳужумчи ҳужумчи Даниэль Старриж яна майдонга тушишга тайёр.
Жон Терри ҳам кичик харохатидан қутилган. Майкл Эссьеннинг даволаниш жараёни яхши кетмоқда. Икки ҳафталардан сўнг у ҳам ўйинларда иштирок этиши мумкин бўлади.