Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Эрматов йилнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатида учинчи

Баҳо:
+ | -

Ҳалқаро футбол тарихи ва статистикаси (IFFHS) 2011 йилнинг энг яхши ҳаками номини эълон қилди. Ташкилотнинг ҳисоб китобига кўра венгриялик ФИФА ҳаками Виктор Кашшаи ўтган йилнинг энг кучли ҳаками деб тан олинган. Овоз бериш жараёнида венгриялик рефери 138 балл билан яқин таъқибчиси, англиялик Ховард Уэббдан ўзиб кетган. Виктор Кашшаи ўтган мавсумни жуда юқори савияда ўтказди. "Уэмбли"да ўтказилган европа чемпионлар лигаси финали ҳам айнан унга ишониб топширилган эди.

Англиялик Ховард Уэбб юқорида таъкидланганидек иккинчи ўринни эгаллади. Унинг ҳисобида 103 балл мавжуд.

Ва ниҳоят, энг қувонарлиси, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ушбу рўйхатда учинчи ўринни қўлга киритгани бўлди. IFFHS Равшан Эрматовни 2011 йилнинг энг яхши ҳакамлари орасида 97 балл билан 3-ўринга лойиқ кўрган.

Дунёнинг энг кучли ҳакамлари орасида учинчи ўринни эгаллаган ҳамюртимизга келгуси фаолиятида омадлар тилаймиз.

Манба: Sports.ru

"Ливерпуль" ва "Насаф"ни ёнма-ён жойлаган рейтингдан яна бошқа нима кутиш мумкин? Эрматов – шубҳасиз жаҳоннинг энг яхши ҳаками!

Киритилди: 15:30, 13.01.2012.
Ўқилди: 28323 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик