Кириш Регистрация

Превью: АГМК – «Пахтакор»

Баҳо:
+ | -

Жорий йилдан эътиборан "Пахтакор" бошқарувига нидерландиялик мутахассис Питер Хюистра келди. Таркиб ҳам тубдан ўзгарди ва кетган футболчилар ўрни яхши ижрочилар билан тўлдирилди. Ҳамробеков, Машарипов, Ҳамдамов, Сергеевнинг ўрнига Рашидов, Турғунбоев, Муҳиддинов, Темиров каби футболчилар жалб этилди. Ўтган мавсумни “Бунёдкор”да ижарада ўтказган Йўлдошев эса ортга қайтарилди.

Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа ҳам селекция ишларини фаол тарзда олиб борди ва таркибни янада шакллантиришга ҳамда ёшартиришга эришди. Жамоага дарвозабон Эргашев, ҳимоячилар Отахонов, Комилов, Аҳмадалиев, ярим ҳимоячилар Козак, Гадоев, Шоаҳмедов, нидерландиялик Фортес ва украиналик Касьян келиб қўшилди.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, ўтказилган жами 30 ўйинда "Пахтакор" 22 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 5 маротаба "пахтакорчилар"дан устун келган. Қолган 3 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 61-21, "Пахтакор" фойдасига.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 06:58, 17.03.2021.
Ўқилди: 2156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик