Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Бугун Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Қуръа таҳминан 20:30 да, аниқроғи, Coca-Cola Суперлига 3-туридан жой олган АГМК — “Пахтакор” учрашуви якунига етганидан сўнг жонли эфирга олиб чиқилади. Унда ЎзПФЛ мутахассиси Зоҳиржон Акрамхонов ҳамда Футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев иштирок этади.

Регламентда кўрсатилганидек, мусобақанинг гуруҳ босқичида 24 та клуб беллашади. Улар Суперлига ҳамда Про лига клублари ёрдамида шакллантирилади. Фақатгина Чемпионлар лигасида иштирок этувчи клуб(лар) мусобақага 1/8 финалдан бошлаб қўшилади. Уларнинг ўрни Биринчи лига клублари билан саралаш ўйинлари орқали тўлдирилиши ҳақида кеча маълумот берилганди.

Бугунги қуръа маросими уч босқичда бўлиб ўтади. Биринчи галда Биринчи лиганинг 8 та клуби саралаш ўйинларидаги ўз рақибларини билиб олади. Кейинги галда эса гуруҳ босқичи иштирокчилари ўз рақибларини билиб олади. Учинчи бўлиб Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувини ўтказиш учун ариза топширган стадионлар саватга солинади ҳамда финал мезбони номига аниқлик киритиб олинади.

Гуруҳ босқичи учун қуръада ҳеч қандай саватлар бўлмайди. Бунда ҳар бир жамоа ҳар қандай рақиб билан бир гуруҳдан жой олиши мумкин. Ҳар бир гуруҳда жами 6 та учрашув ташкил этилади. Кимнинг қайси турда уйда ва қайси турда меҳмонда ўйнаши масаласи қуръа ёрдамида — шаффоф усулда аниқлаб олинади.

Гуруҳ босқичи якунига кўра ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар 1/8 финал иштирокчисига айланади. Шунингдек, АГМК клубининг 7 апрель кунги учрашувидан келиб чиқиб, гуруҳларда энг яхши учинчи натижа кўрсатган 2 ёки 3 клуб ҳам 1/8 финалга қўшилади.

1/8 финалдан бошлаб то финалга қадар бўлган плей-офф жуфтликларига алоҳида қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади. Бунда гуруҳлар пешқадамлари 1/8 финалда ўзаро рақиб бўлмайди. Шунингдек, пешқадам клублар бу босқичда “Пахтакор” (ёки АГМК) клуби билан ҳам рақиб сифатида тўқнашмайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:53, 18.03.2021.
Ўқилди: 2701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7424]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3472]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3139]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2489]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2371]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2345]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2276]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2203]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1923]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик