Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Бой клублар, бизнесга айланган футбол - аввалги футболнинг афзалликлари

Баҳо:
+ | -

Ёшликда футболга қизиққан айрим танишларимиз айни вақтга келиб фақат қизиқарли учрашувларни томоша қилади. Базилари эса эндилиуда умуман футбол кўрмайди. Хўш сабаб нимада? Ҳозирги футболнинг аввалгисидан фарқи нимада деб ўйлайсиз? Демак, бу борада бир қанча фарқларни келтириб ўтамиз.

Футбол бизнесга айланди

Айни даврда футбол ҳақиқий бизнесга айланди. Кўплаб клублар бой хўжайинларига эга ва тарихи ва яхши академияси бўлмаган клублар грандлар қаторида бормоқда. Футболчиларнинг нархи эса йил сайин ҳайратланарли даражада ортиб бормоқда. Бундан ташқари, иқтидорли футболчилар дарҳол гранд жамоаларга йўл олмоқда. Ўрта даражадаги клублар эса пулга муҳтож ва "Монако", "Аякс" ва "Бенфика" каби клублар клуб муваффақиятларидан кўра, футболчи етиштириб чиқаришга кўпроқ эътибор бермоқда.

Футболда шахсиятлар ғойиб бўлмоқда

Ҳозирги кунда аксар футболчилар инкубаторга ўхшайди. Ўзига хослик эса тобора ёқолиб бормоқда. Иккита супер юлдуз бор - Месси ва Роналду. Улар ҳар мавсум "Олтин тўп" учун асосий даъвогар. Авваллари эса ушбу совринни ютиш учун 20-30 та тенг кучга эга "чарм тўп усталари" курашар эди. Олдин симулятсия камроқ эди, ҳаммага ёқувчи темир ҳарактерли футболчилар эса кўп эди. Рой Кин,Женнаро Гаттузо, Карлес Пуйоль шулар сирасидандир. Ҳозир бу ҳилдаги футболчилар кам.

Илгари қизиқарли клублар кўп бўлган

Пул кўп нарсани ҳал қилмас эди. Испаниянинг "Валенсия"си икки марта ЕЧЛ финалига чиққан ва камтарона "Депортиво" ва "Вильярреал" кучли ўйин кўрсатар эди. Италияда "Рома" ва Лацио" топ жамоалар сирасига кирар эди. Германияда "Вольфсбург", "Штутгарт" ва "Вердер" яхши даражадаги жамоалар эди. Айни дам кўп лигаларда 1-2 та клублар яққол фаворит ва энди чемпионлик учун кураш қизғин бўлмай қолган.

Хилма-хиллик йўқолмоқда

Илгари ҳар бир мураббий, жамоа ёки чемпионатнинг ўзига хослиги бор эди. Капелло ва Траппатон каби қариялар ўз услубларига эга эди. Венгер ва Райкард каби "романтик" мураббийларнинг жамоаларида жозиба сезилиб турар эди ва яна тактик жиҳатдан кучли Моуриньо ва Бенитеслар ҳам ўз қарашларига эга эдилар. Зиданнинг футболчига бош билан берган зарбаси, 2002 йилдаги Бразилия, Бекхэмнинг бандаси ва яна бир қатор ёдда қоларли ҳолатлар бўлар эди.

Ҳозирги футбол бироз зерикарли

Аввалги футбол ҳозиргидек тез эмас, лекин айни дамдагидек содда эмас. Ҳозирги вақтда тезкорлик катта аҳамиятга эга ва ижодкор ўйинчилар унчалик қадрланмаяпти.Қолаверса, натижага энди жуда катта эътибор берилмоқда ва мураббийларга жамоа қуриш учун унча кўп имконият берилмаяпти. Шунинг учун, "Аталанта" каби клубларни ҳозир қадрлашади.

Вақт ўтгани сайин ўзгаришлар бўлиши табиий ҳол. Аммо ҳозирги футболдаги айрим қарашлар ва эпизодлар ғашга тегадиган даражада ёқимсиз. Лекин энди шу нарсалар ҳам футболнинг бир қисмига айланиб бўлди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:44, 18.03.2021.
Ўқилди: 6364 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.