Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Тинчлигимиз бардавом бўлсин!

Баҳо:
+ | -
ФОТО: uza.uz

Ассалому алайкум, қадрли мухлис! Мана, бугун тўйлар-тўйларга уланаётган жаннатмонанд юртимиз тарихига оид яна бир қутлуғ санани нишонламоқдамиз. Қуролли кучларимиз — миллий армиямиз ташкил топганига 20 йил тўлди. Дўстлар, ватандошлар, барчангизни байрам билан муборакбод этамиз!

Албатта, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиз, тинч, осуда ҳаётимизда Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаётган ҳимоячиларимиз, посбонларимиз — ҳарбийларнинг жуда катта хизмати ётибди. Тарихий қисқа вақт ичида Марказий Осиёдаги энг қудратли армия барпо этилгани ҳам мустақилликни мустаҳкамлаш, кучли фуқаролик жамиятига асосланган дунёвий давлат қуриш каби Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш йўлидан оғишмай илдамлаётганимизнинг далолатидир.

Ҳуқуқий-демократик жамият барпо этишда бизни ташқи душманлардан асраш, юрт тинчлигини, осойишталик, фаровонлигини қўриқлашдек муқаддас бурчни ўтаётган ҳарбийларимизга ҳарчанд таъзим қилсак арзийди.

Чунки биргина футбол ёинки спорт мисолида олиб қарайдиган бўлсак ҳам, спортчиларимиз, жумладан футболчиларимиз ҳам мамлакатимизни дунёга маълум ва машҳур қилишда давом этишмоқда; юзлаб, минглаб иқтидорли ёшлар етишиб чиқишмоқда. Мақтанишдек туюлар, аммо узоқ ва яқин қўшниларимизнинг аксарияти бу борада мақтана олишмайди. Буларнинг ҳаммаси давлатимиз раҳбариятининг тинчликка йўғрилган оқилона сиёсати, юртимиз сарҳадларини ёмон кўзлардан асраётган қорақош, қоракўз йигитларимизнинг ўз муқаддас бурчини шараф билан адо этаётганининг натижасидадир.

Яна бир мисол. Ер куррасининг энг қудратли армияларидан бири бўлишга даъвогарлик қилаётган Россияда ҳам армиянинг нуфузи мамлакат ёшлари ўртасида қандайлигидан кўпчилигингиз хабардорсиз. Бизда бундай шарафли бурчга бўлган эътибор ортиқча таърифга муҳтож эмас. Юртимизда ҳарбийларга яратилаётган катта имтиёзлар ва шароитлар ҳам Ватан ўз ўғлонларини ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймаслигидан далолат беради.

"Стадион" нашрининг кўп минг сонли мухлислари ва уларнинг номидан сарҳадларимиз посбонлари, осуда ва тиниқ осмонимиз эгаларини яна бир бор Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклаб қоламиз. Юртимиз осойишталигига кўз тегмасин, тинчлигимиз бардавом бўлсин!

"Стадион" таҳририяти

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:50, 14.01.2012.
Ўқилди: 26597 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик