Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Жасур Абдураимов: «Ўзбекистонга ўртамиёна легионер керак эмас»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 3-туридан ўрин эгаллаган "Машъал" – "Металлург" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида.
— Йигитларнинг бугунги ўйини менга ёқди. Кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Ўйлашимча, ўйиннинг энг яхши ўйинчиси дарвозабон бўлди. Менда ўйинчиларга нисбатан эътироз йўқ. Биринчи голни стандартдан ўтказиб юборган бўлсак, иккинчи гол футболчининг маҳорати эвазига урилди. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Худо хоҳласа ҳужумкор ўйин кўрсатамиз.

— Ўтган тур қаҳрамони Шаҳзод Нурматов майдонда кўриниш бермади. Унинг ҳолати қай аҳволда?
— У жароҳатланган ва 4 ёки 5 кунда сафга қайтади.

— Бугун "Металлург" ғалаба қозониши учун жамоага нима етишмади?
— Вазиятлар кўп бўлди, 4-5 та юз фоизлик ҳолатлар содир этилди, озгина маҳорат етишмади. Футболда омад ҳам керак. Омад бўлмаса, 15 та зарба берсанг ҳам, тўп дарвоза устунига тегади.

— "Металлург" доим ўртамиёна жамоалиги билан ажралиб турган. Бу йилги вазифа қандай? Раҳбарият билан бу масалада гаплашдингизми?
— Менимча, биринчи навбатда чиройли футбол устида ишлаш керак. Тўпни назорат қилиш ва ҳужум қилиш борасида ишлаш талаб этилади. Мени ҳужумкор футбол кўрсатиш учун жамоага таклиф қилишди.

— Суперлигада легионерларни олиб келиш ва уни ўйнатишда, кашф қилишда намуна бўла оладиган клубларни айтинг.
— Легионер Черан каби бўлса, 5 та-10 тасини олиб келиш керак. Бундан ташқари, топ-тренерлар ҳам керак, худди Шота каби. Ўртамиёна легионерлар Ўзбекистонга керак эмас. Ўзбек футболини кўтариш керак. Фикримча, ҳамма жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишлари керак.

— Ўзбек футболига Шацких сингари голеадор ҳужумчи етишмаяпти. Бу бўйича фикрингиз қанақа?
— Фикримча, академияда мураббийлар яхши бўлиши лозим. Машғулот жараёнида ўйинчи билан индивидуал тарзда ишлаши керак. Бизда бор, 15-16-17 ёшлилар ичида. Аммо футболчи 19-20 ёшда катта жамоага ўтса, қандайдир қўрқади, ўзини йўқотади, характер етишмайди.

— "Машъал" академияси ўз ўрнига эга эди. Ҳозирги кунда эса фаолият юритмаяпти. Ўзбек футболига бунинг таъсири борми?
— Албатта, қанча кўп сифатли академия бўлса, шунча яхши. "Машъал" академиясидан чиққан кўплаб футболчилар ўйнашяпти. Масалан, Шомуродов ҳам ўша ердан чиқди-ку. "Машъал"га ўхшаган сифатли академия бўлиши керак.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 20:18, 21.03.2021.
Ўқилди: 2682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.