Англия кубоги мусобақасининг чорак финал босқичидан ўрин олган учинчи ўйин бўлиб ўтди. «Челси» 21 март, якшанба куни ўз майдонида «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 24-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Оливер Норвуд тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса Ҳаким Зиёш ўз ҳисобига гол ёзиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳслардан кейин «Саутгемптон» ва «Манчестер Сити» клублари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишганди. Ярим финалнинг сўнгги йўлланмаси «Лестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади. Мазкур ўйин танаффусида Англия кубогининг ярим финал босқичига қуръа ташланади.
Англия кубоги финал учрашуви 15 май куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
Англия кубоги, чорак финал
Челси – Шеффилд Юнайтед 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24, автогол Норвуд, 2:0 – 90 Зиеш.
Челси – Аррисабалага, Эмерсон, Чилуэлл, Кристенсен (Аспиликуэта, 63), Зума, Ковачич, Маунт, Гилмор (Зиеш, 72), Пулишич (Канте, 83), Хадсон-Одои (Хавертц, 72), Жиру (Жеймс, 63).
Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Стивенс, Болдок, Жагелка, Богл (Муссе, 90), Флек, Осборн, Ландстрем, Норвуд (Брюстер, 79), Макберни (Берк, 75), Макголдрик.