Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Иброҳимович: "Ювентус" ҳақида ўйламасдан, бор эътиборни дербига қаратиш керак"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Милан" ҳужумчиси Златан Иброҳимович Италия чемпионати 18-туридан ўрин олган "Интер"га қарши баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Football Italia" интернет-нашри хабар бермоқда.

"Дерби яқинлашгани сайин кескинлик ошиб бораверади. Барча газеталар бу ҳақда ёзишни бошлашади, чунки бу ўйинга жамоаларнинг обрўси тикилган. Бу шунчаки ўйин эмас, бу буюк бир тўқнашув. Уни бутун дунё томоша қилади ва мен ушбу баҳсда иштирок эта олишимдан хурсандман. Скудеттони қўлга киритиш вазифасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак ҳам, ўйин аҳамияти катта", деди швециялик ҳужумчи.

"Албатта, ҳозир жамоамизнинг барча футболчилари "Интер"га қарши баҳс ҳақида ўйлашмоқда. Клуб атрофида содир бўлаётган бошқа барча ишлар, хусусан, трансферлар масаласи эса — раҳбарият қиладиган иш. Биз газеталарни кузатиб борамиз ва барчасидан хабардормиз, аммо ҳозир фикру-хаёлимиз бўлажак ўйинда", деди Иброҳимович.

"Диққатни фақат ўз ўйинимизга қаратишимиз ва "Ювентус" ҳақида ўйламаслигимиз керак. "Интер"га қарши ўйинга бор кучимиз билан тайёрланамиз", дея қўшимча қилди "Милан" ҳужумчиси Златан Иброҳимович.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ва "Интер" ўртасидаги Италия чемпионати 18-тур учрашуви 15 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

"Милан" Италия чемпионатидаги 17 тур учрашувларидан сўнг 37 очко билан ("Ювентус" ҳам шунча очко жамғарган) мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, "Интер" 29 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:32, 14.01.2012.
Ўқилди: 22685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.