Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Темур Кападзе: «Очко олганимиз яхши бўлди»

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг илк тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда барчани мавсум бошлангани билан табриклайман. Учрашув оғир бўлишини билардик. «Нефтчи» кучли жамоа, шунингдек, учрашув уларнинг майдони бўлди. Учрашувдан аввал энг хавотирга солган нарса, болаларнинг кўпчилигида катта футболдаги илк учрашуви эди, улар асосан ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилишган. Тўғри, ўртоқлик учрашувлари бўлди, бироқ расмий ўйин бошқача бўлади. Футболчиларимда ҳаяжон сезилиб турди. Шу боисдан уларни руҳий тайёрлашга ҳаракат қилдим. Ўйиннинг бошида озгина ҳаяжон сезилди, аммо кейинчалик улар рақибларидан ҳеч бир жабҳада кучсиз эмасликларини кўрсатишди. Очко олганимиз яхши бўлди, умуман олганда, учрашув натижаси адолатли бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди.

Дастлабки ўн дақиқа ичида бизда ҳаяжон катта эди. Ўртоқлик учрашувларида яхши натижаларни қайд этдик. Бироқ расмий ўйин ўз номига мос, шунингдек биз меҳмонда ҳаракат қилдик. Биринчи бўлим якунидан сўнг болаларга қандай ўйнасак, яхшироқ бўлишини тушунтирдим. Биринчи бўлимда ҳам яхши ҳаракат қилдик, иккинчи бўлимда эса қисқа паслар билан ўйнашга ҳаракат қилдик. Бироқ тўлиқ бундай ўйнаш учун майдонинг ҳолати ҳам тўсқинлик қилди. Майдонда ҳаракатланишда муаммолар бўлди. Балки телевидениеда бу кўринмас, бироқ футболчиларга бу билинди

Бу ёшдаги барча ёшларни кузатишда давом этамиз. Ҳозирги болаларнинг биринчи даврадаги ҳолатини ҳам яхшилаб ўрганамиз, Шунга қараб, биз ҳаракат қиламиз. Битта жамоа тузди дегани, тўлиқ бу жамоада улар ўйнайди дегани эмас. Бизнинг мақсад: болаларни янада яхшироқ ҳаракат қилдириш. Мен учун барча футболчилар тенг. Уларнинг ҳар бирига имкон бераман, уларни бекорга йиғганим йўқ. Ҳар бирида имкон бўлади ва улар ўзларини яхши кўрсатишса, улар билан ишлашда давом этамиз. Энг қувонарлиси, бу болаларнинг кўпи ўринбосарлар таркибидаги футболчилар эди, баъзилар эса жамоасиз эди. Улар ҳозирча Суперлига баҳслари даражасида бўлмасликлари мумкин, лекин Про лига улар учун яхши ўсиш имконини беради деб ўйлайман. Балки келаси мавсум Суперлига чиқишни уддаласак, улар ўша ерда ўйнашар, балки бошқа жамоада ҳаракат қилишади. Нима бўлган тақдирда ҳам уларнинг ўсишга ёрдам берган бўламиз.

Агар мавсум ўртасида футболчиларимга Суперлига жамоаларидан таклиф бўлса, иккиланмасдан уларни эркин агент қилиб беришга тайёрман. Сабаби бундан терма жамоа ютади. Уларнинг ўрнига яна кўплаб ёшларни кашф этишим мумкин. Терма жамоа учун қанча кўп ёш футболчи бўлса, бизга фойда бўлади. Балки Суперлиганинг захирасида ёки ўринбосарларида қолиб кетаётган футболчиларни ҳам жалб қилишимиз мумкин. Бундан нафақат биз, балки барча терма жамоалар ютади. Шу ўйинлар орқали футболчиларнинг кўникмаларини янада ошириш имконига эга бўламиз. ЎФА ва МОҚ томонидан яхши шароитлар яратилиб берилмоқда. Барча нарсалар ўз вақтида тақдим этилмоқда. Буларнинг барчаси футболчиларимизни янада ўсиш учун қилинган ишлар", — деди Кападзе.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 22:52, 22.03.2021.
Ўқилди: 2543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.