"Севилья" клуби спорт директори Рамон Мончи Головиннинг андалусия жамоасига ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Бу маълумотлар ҳақиқат эмас", - деди Мончи.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида "Севилья" клубининг 24 ёшли ярим ҳимоячига қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот ўрнида, россияилк футболчиси "Монако" клубида Лига 1 доирасида бу мавсум 14 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.