"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг тиззаси январь ойида операция қилинган ва унинг тикланиши учун 3 ой вақт кетиши ҳақида хабар тарқатилган эди.
Аммо ушбу жараён чўзилмоқда. Маълумотларга қараганда, бразилиялик футболчи Доҳага учиб борди ва у ерда Қатар клиникаларидан бирида тиббий кўрикдан ўтди.
Коутиньо жорий мавсумда 14та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голга узатма берди.