Кириш Регистрация

«Олтин бутса»-2021да нима гап?

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунлари туфайли миллий чемпионатларда юзага келган танаффусдан фойдаланиб, 2021 йилги «Олтин бутса» соврини учун курашга тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Ўтган йили мазкур соврин учун курашда сўнгги паллаларда имкониятни қўлдан чиқарган Роберт Левандовски, бу сафар анча жиддий кураш олиб бормоқда. Польшалик футболчи Германия чемпионатининг 26-туридан кейин 35та гол билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

Ўтган йилги "Олтин бутса" соҳиби Чиро Иммобиле ("Лацио") эса ҳозирча 14та гол урган холос. Бу сафар "Бавария" форвардини Лионель Месси ва Криштиану Роналду таъқиб қилишмоқда. Уларнинг ҳисобида айни пайтга келиб 23тадан гол мавжуд.

Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд) ва Андре Силва ("Айнтрахт" Франкфурт) 21тадан гол билан 4 ва 5-поғоналарни эгаллаб туришибди.

"Олтин бутса"-2020/21: Топ-10 футболчилар (23 март ҳолатига):

1. Роберт Левандовски ("Бавария", Германия) – 35 гол, 70 балл (коэффициент – 2)

2-3. Криштиану Роналду ("Ювентус", Италия) – 23 гол, 46 балл (коэффициент – 2)

2-3. Лионель Месси ("Барселона", Испания) – 23 гол, 46 балл (коэффициент – 2)

4-5. Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд, Германия) – 21 гол, 42 балл (коэффициент – 2)

4-5. Андре Силва ("Айнтрахт" Франкфурт, Германия) – 21 гол, 42 балл (коэффициент – 2)

6. Каспер Юнкер ("Буде-Глимт", Норвегия) – 27 гол, 40,5 балл (коэффициент – 1,5)

7. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция) – 20 гол, 40 балл (коэффициент – 2)

8-9. Ромелу Лукаку ("Интер", Италия) – 19 гол, 38 балл (коэффициент – 2)

8-9. Луис Суарес ("Атлетико", Испания) – 19 гол, 38 балл (коэффициент – 2)

10-11. Амаль Пеллегрино ("Кристиансунд", Норвегия) – 25 гол, 37,5 балл (коэффициент – 1,5)

10-11. Поль Онуаху ("Генк", Бельгия) – 25 гол, 37,5 балл (коэффициент – 1,5).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:00, 24.03.2021.
Ўқилди: 10936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик