Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

"Рома" "Флуминенсе" ярим ҳимоячисини ижарага олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ишончли манбалар берган маълумотга кўра, "Рома" Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби қанот ярим ҳимоячиси Маркиньони мавсум охири қадар ижарага олган. Бу ҳақда "Football Italia" интернет-нашри хабар бермоқда.

25 ёшли чап қанот ярим ҳимоячисининг ўтиши ҳал бўлиб улгургани ҳақида Италия нашрлари ҳам, Бразилия нашрлари ҳам ёзишмоқда. Келишувга кўра, мавсум якунига етганидан сўнг "Рома" футболчини сотиб олиши мумкин.

"Маркиньо яхши тезлик, кучли жисмоний кўрсаткичлар ва чап оёқда кучли зарбага эга бўлган чап қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Сўнгги бир неча йил давомида у ҳар мавсум тўрт ёки бештадан гол уради. Ундан уч ҳимоячидан иборат тактик схемада ҳам чап қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланиш мумкин. Маркиньо "Рома"га киришиб кета олади", деди ФИФА агенти Сабатино Дуранте "Vocegiallorossa.it" интернет-нашрига берган интервьюсида.

Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 18:46, 14.01.2012.
Ўқилди: 21856 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик