Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Биринчи лига ва Аёллар чемпионати тақвими ишлаб чиқилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Биринчи лига ҳамда Аёллар чемпионати баҳсларини йилнинг дастлабки ярми учун тақвимини ишлаб чиқди.

Унга кўра, 12 та жамоа иштирок этиши кўзда тутилган Биринчи лига-2021 мавсуми 11 апрель куни старт олади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими эса 3 апрель санасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, аёллар футболида янги мавсум 13 апрель куни Суперкубок беллашуви билан бошланади. Унда мамлакат чемпиони – “Бунёдкор-W” вице-чемпион “Севинч”га қарши баҳс олиб боради. 10 та клуб иштирок этадиган аёллар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Олий лигасида эса 1-тур учрашувлари 17 апрель куни бўлиб ўтади. Янги мавсумга қуръа ташлаш маросими 6 апрелда ўтказилиши кўзда тутилган.

ЎзПФЛ расмий сайти “Ҳужжатлар” бўлимидаги қуйидаги ҳавола орқали мавсумнинг биринчи ярми учун ўтказиладиган мусобақаларнинг тўлиқ тақвими билан танишиб олишингиз мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:07, 24.03.2021.
Ўқилди: 2396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик