Transfermarkt портали Ла Лига футболчилари трансфер қийматини янгиланган рейтингини эълон қилди.
«Барселона» энг қиммат таркибга эга клуб бўлиб қолмоқда. Каталонлар таркиби 823 миллион еврога баҳоланган. Кейинги ўринларда «Атлетико» (748 млн евро) ва «Реал» (746 млн евро) бормоқда.
Қуйидаги энг қиммат Ла Лига клублари топ-10 лиги билан танишинг:
1. «Барселона» — 823 миллион евро
2. «Атлетико» — 748 млн евро
3. «Реал Мадрид» — 746 млн евро
4. «Севилья» — 370 млн евро
5. «Реал Сосьедад» — 346 млн евро
6. «Вильярреал» — 248 млн евро
7. «Валенсия» — 247 млн евро
8. «Атлетик» — 220 млн евро
9. «Бетис» — 199 млн евро
10. «Хетафе» — 170 млн евро
Испания чемпионатининг энг қиммат футболчилари рўйхати ҳам янгиланди. «Атлетико» посбони Ян Облак (90 млн евро) энг қиммат ўйинчи бўлиб турибди. Кейинги ўринлардаги тўрт футболчи 80 миллион еврога баҳоланган.
Ла Лиганинг энг қиммат футболчилари:
1. Ян Облак («Атлетико») — 90 млн евро
2. Ансу Фати («Барселона») — 80 млн евро
3. Жоау Феликс («Атлетико») — 80 млн евро
4. Френки де Йонг («Барселона») — 80 млн евро
5. Лионель Месси («Барселона») — 80 млн евро
6. Тибо Куртуа («Реал») — 75 млн евро
7. Марк-Андре тер Штеген («Барселона») — 75 млн евро
8. Педри («Барселона») — 70 млн евро
9. Федерико Вальверде («Реал») — 70 млн евро
10. Микель Ойарсабаль («Реал Сосьедад») — 70 млн евро