Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана вакилларига қарши ўртоқлик учрашуви учун тайёргарлик машғулотларини «Жар» стадионида ўтказмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 26 март куни Намангандаги «Навбаҳор» стадиони мезбонлик қиладиган мазкур баҳсни қирғизистонлик ФИФА рефериси Дайирбек Абдилдаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эртага ЎФА мажлислар залида икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 10:30 да Гана терма жамоаси бош мураббийи Ибраҳим Танко журналистлар саволларига жавоб қайтаради. Шундан сўнг, соат 11:00 да Ўзбекистон терма жамоаси Вадим Абрамов анжуманда қатнашади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон - Гана ўртоқлик ўйини чипталари бугундан эътиборан Наманган «Марказий» стадиони кассаларида сотувга чиқади. Чипталар нархи 20 минг сўмни ташкил қилади.