Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тошкент самбо бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 24 март куни Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро самбо федерацияси ижроқўм йиғилишида ушбу қарорга келинди.

Самбочилар учун йилнинг энг муҳим мусобақаси ҳисобланадиган жаҳон чемпионати Ўзбекистон пойтахтида 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади.

Аввалроқ, ушбу жаҳон чемпионати мезбони сифатида Москва шаҳри эълон қилинганди. Бироқ, Спорт арбитраж суди (CAS) қарори сабаб Россия икки йил давомида жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинлари ўтказиш учун даъвогарлик қила олмайди. Шу сабабли, Халқаро самбо федерацияси ва Россия самбо федерацияси ушбу мусобақани бошқа мамлакатда ўтказиш қарорига келишди.

"Биз жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон самбо ассоциациясидан таклиф олдик. Тошкентда 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинлари ўтказилишини ёдда тутган ҳолда, ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш имкониятини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман", - деди йиғилиш давомида Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков.

Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев эса самбо бўйича жаҳон чемпиони Тошкент учун ёшлар Осиё ўйинлари учун ўзига хос синов вазифасини бажаришини таъкидлаб ўтди.

"2025 йилда Ўзбекистонда илк маротаба ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ўтказилади. Шу сабабли, ушбу мусобақада Осиё Олимпия Кенгаши вакиллари ҳам қатнашишади. Мусобақа ёшлар Осиё ўйинлари учун тест турнир вазифасини бажаради".

Осиё самбо уюшмаси раҳбари шунингдек, жаҳон чемпионатининг ташкилий қўмитаси мусобақа қатнашчиларига виза билан боғлиқ масалаларда ҳам ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтди.

"Пандемия билан боғлиқ юзага келган қийин вазият сабаб, Ўзбекистонда элчихонаси йўқ мамлакатларга виза билан боғлиқ кўмак берилади. Улар аэропортнинг ўзидаёқ виза олишлари мумкин бўлади. Элчихонаси бор мамлакатлар учун эса виза бериш жараёни тезлаштирилади. Бу мусобақа қатнашчиларининг сони янада ошишига хизмат қилади", - деди Аламжон Муллаев.

Шу тариқа, Тошкент шаҳри бу йил самбо бўйича икки йирик мусобақага мезбонлик қилади: биринчиси июнь ойида Осиё чемпионати бўлса, иккинчиси ноябрь ойида жаҳон чемпионатидир.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Манба: olympic.uz
Киритилди: 06:54, 25.03.2021.
Ўқилди: 2741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.