Кириш Регистрация

Диего Коста Португалия клубига ўтишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико Мадрид" ва "Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини ёзда Португалиянинг "Бенфика" клубида давом эттиради.

Португалия клуби 32 ёшли футболчи билан принципиал келишувга эришган. Испаниялик ҳужумчи 2020 йил декабрьида "Атлетико"дан кетганидан сўнг эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Аввалроқ "Бенфика" Костага йилига 3 миллион эвро маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланаётган Коста фаолияти давомида Португалиянинг "Брага", "Пенафиел", Испаниянинг "Атлетико", "Сельта", "Альбасете", "Вальядолид", "Райо Вальекано" ва Англиянинг "Челси" жамоаларида тўп тепган.

Манба: chempionat.com
Киритилди: 11:22, 25.03.2021.
Ўқилди: 3582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5421]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3284]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2872]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2775]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2554]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2461]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2182]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2069]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2044]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1960]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик