Кириш Регистрация

«Ювентус» таклиф қилаётган шартнома Дибалага маъқул келмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби раҳбарияти ҳужумчи Пауло Дибалага таклиф қилаётган шартнома бандларини яхшилашдан бош тортмоқда. Бу ҳақда "Football Italia" хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Юве» ўтган йилнинг ёзида аргентиналик футболчига йиллик маоши 10 миллион еврога тенг шартнома таклиф қилган эди. Пауло ва унинг агенти ушбу таклифга рад жавобини беришди. "Бьянконери" эса ўшандан буён янги шартнома таклиф қилмади.

27 ёшли футболчи ва туринликлар ўртасида тузилган шартнома 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Агар томонлар келишувга эриша олишмаса, "Ювентус" Дибалани бепул йўқотмаслик учун уни ёзда сотиб юбориши мумкин.

Мавсум-2020/21да Дибала «Ювентус» таркибида 16та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист муаллифига айланди. У мавсумнинг кўп қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юбормоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 14:57, 25.03.2021.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.